Президент 2024 йилги давлат бюджетига вазирликлар харажатларини 9,98 трлн сўмга оширишни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритишни тасдиқлади. Ташқи қарз бўйича чегара 5 дан 7,3 млрд долларгача ошди. Қўшимча қарзлар ипотека бозорини ривожлантириш ва мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш учун ишлатилади.
Биринчи чорак якуни бўйича Ўзбекистон бюджети дефицити 19,8 трлн сўм (1,56 млрд доллар)ни ташкил этди. Бу камида охирги 12 йилдаги рекорд кўрсаткичдир. Бюджет даромадлари ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 6,8 фоизга, харажатлари эса 19,3 фоизга ўсди.
Сенаторлар давлат бюджети тўғрисидаги қонунни маъқуллади. Бюджет даромадлари 375,0 трлн сўм миқдорида, харажатлари эса 427,6 трлн сўм миқдорида режалаштирилган ҳолда консолидациялашган бюджет 52,6 трлн сўм ёки ялпи ички маҳсулотга нисбатан 4 фоиз миқдоридаги тақчиллик билан шакллантирилди.
2024 йилги давлат бюджетида хусусий секторда ишловчи аёлларнинг ҳомиладорлик ва туғуруқ нафақалари миқдорини 3 баробарга қисқартириш кўзда тутилган. Депутат Дониёр Ғаниев бунинг камайишини маблағларнинг ўзлаштирилиши пастлиги билан изоҳлади ва ҳолат сабабларини ўрганишни таклиф қилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг